Истиқлол мевалари

Истиқлол мевалари

Ер юзида ҳеч бир нарса, ҳатто оддий хас ҳам беҷизга яратилмас экан, Оллоҳнинг инояти билан неки бӯлса яхшиликка бӯлармиш.

Оз бӯлсада биз туғилиб, нону тузини татиган қудратли СССР аталмиш давлатнинг тарқалиб кетишида ҳам бир ҳикмат бӯлгандир балким.

Ҳа, бу давлатнинг тарқалиши кӯпроқ биз тоҷикистонликларга қимматга тушгани сир эмас. Бошқа 15 та республика қаторидаги Тоҷикистон Республикаси ҳам ӯз мустаққилигини 9 сентябр 1991 йил эълон қилгач, ӯзаро келишмовчиликлар, айрим амалпараст, ватан хоинларининг «шарофати» билан 1992 йилнинг март ойида гумроҳ халқ норозиликлари оқибатида давлат нотинч бӯла бошлади, май ойига келиб давлат тӯнтарилиши ҳамда биродаркушлик ҷанги юзага келди. Қолгани эса ҳаммамизга маълум

Мен мустақилликни оддий мевали дарахтга қиёслагим келди. 1991 йил 9 сентябрда тоҷик заминига қадалган мустақиллик ниҳоли деярли 5-6 шундай қаттиқ довулларга учрадики, асти қӯяверасиз, қайта-қайта эгилди, букилди, ката-кичик шохлари кӯкармай туриб, эрта синди.

Бу ниҳолга ҳақиқий боғбон керак эди, минг шукурлар бӯлсинки, ӯша биз кутган боғбон ӯз ҷонини хатарга қӯйиб ниҳолни парваришлай бошлади. Синган шохларига малҳам бӯлди, ерни юмшатиб озуқа берди, сув қуйди. 1997 йил қабул қилган миллий бирлик туфайли юртимизнинг асл боғбони, бу халқнинг наҷоткори Эмомали Раҳмон қайта экилган буюк тоҷикларни навниҳолини асраб авайлаб парваришлай бошлади. Минг асрлик тарихга эга тоҷик халқи яна ӯз байроғи, ӯз қомуси тили ва эркига эга бӯлди.

Мана бу йил истиқлол номли бу ниҳол 29 ёшни қаршилади, тарих олидида бу йил қисқа бӯлса-да бизнинг тоҷикистонимиз учун муҳим аҳамиятга эга йиллар бӯлди.

90 фоизи тоғу тошдан иборат бу юртда даслабги йилларда иқтисодий, иҷтимоий сиёсий инқироз каттаю кичикни бироз эсанкиратиб қӯйди.

Барча каттаю кичик давлат дӯконларига ишониб қолган ӯша паллада, деярли ҳаммамиз деҳқончиликдан йироқлашиб улгурган эдик. Халқ соатлаб дӯконларда «бухонка» нон олиш учун навбатда қолгани ҳали ҳамон ёдимиздан чиққани йӯқ.

Юртбошимизнинг кечаю кундуз изланишу ӯйланишлари бесамар кетмади,бӯлиб берилган «Президент» ерларига халқ буғдой қадади,полиз экинлари, сабзовотлар экиб фаровон ҳосил ола бошлаган халқ аста-секин иқтисодий кризисдан чиқа бошлади.

Илк қадамлар ниҳолимизнинг куртаги бӯлди. Сир эмас, Собиқ Шӯролар даврида электр энергиясидан танқислик кӯрганимиз йӯқ эди,ҳатто чироқ ҳаққи тийин эди, ӯша даврда. Ҳар бир давлат ӯз мустақиллигига эришгач, қӯшни давлатдан олинадиган электр манбаи ҳам узилиб қолди, энди бир бурда нонини топиб ея бошлаган халққа яна бир ҷиддий муаммо электр энергияси танқислиги бошланди. Баъзан ҳафталаб чироқсиз ӯтган куну тунларимиз ҳам бӯлди. Туғуруқхоналарда чақалоқлар қишда электр энергиясисиз музлаб қолган ҳоллар ҳам бӯлди. Россия телеканалида «Поле чудес» деган кӯрсатувдв студиядаги барча чироқларни ӯчириб, бу қайси давлат дея савол беришгани ҳали ҳамон ёдимда

Мана бугун мустақил давлатимизда қурилган ва қайта таъмирдан чиқарилиб ишга туширилаётган ГЭСлар ҷумладан: Сангтӯда, Норак, Роғун ва Қайроқум ГЭСларининг овозаси бугун хориҷда ҳам маълуму машҳурлиги бизнинг фахримиздир. Бир пайтлар чироқсиз кунларимиз учун кулгу булган булсак бугун четга мамнуният билан электр энергияси узатмоқдамиз.

Демак, ниҳолимизнинг куртаги барг ёзиб, гуллаш арафасига келибди. Бу албатта қувонарли ҳол.

Энди қурилиш соҳасига тӯхталсак, 10 йил олдинги Душанбе, Хуҷанду Кӯлоб қандай тусда эдию бугун қандай кӯринишда? Оллоҳга чексиз шукурлар бӯлсинки, юртимизда тинчлик, юксалиш ҳукмрон. Кундан кунга кӯкка бӯй чузаётган замонавий биноларни кӯриб кӯз қамашади. Узоққа бормайлик, кичиккина Шаҳристонимизда 29 йил давомида талайгина ӯзгаришлар рӯй берди. Ноҳия марказидаги замонавий иншоотлар чека қишлоқларда қад кӯтараётган замонавий туйхонаю масҷидлар, ошхонаю чойхоналар ҳам буюк истиқлолнинг илиқ шабадаси остида бунёд бӯлганлиги барчага маълум.

Ҳа, бу ютуқлар ӯша биз асраб авайлаб ундираётган ниҳолнинг илк меваларидир.

Келаҷагимиз давомчилари бӯлмиш ёш авлодга бӯлган ҷиддий эътибор, яратилаётган қулай шарт-шароитлар ҳам тилга олса арзигулик ютуқларимиздан биридир. Бундан 20-25 йиллар бурун фалон давлатда фалон қиз ёки йигит мусобақа ёки конкурсда биринчи ӯринни эгаллаб, юртининг байроғини кӯкларга кӯтарса ҳавас ила боқардик, бугунчи ҷаҳон ареналарида Мавзуна Чориева, Дилшод Назаров сингари ёшларимиз юртимиз байроғини кӯкларга кӯтаришга муяссар бӯлишди.

29 йил аввал қадалган ниҳолнинг шириндан шакар мевалари қалбларга қувонч ва ҳузур бағишлаётганининг ӯзи катта бахт. Лекин бу бахтнинг қадрига етмоқлик, истиқлол аталмиш ниҳолни ёт унсурлардан кӯз қорачиғимиздек асраб авайламоғимиз шарт ва зарур. Бу йӯлда тинчлик ва миллий бирлик асосчиси, миллат Пешвоси Муҳтарам Президентимиз Эмомали Раҳмонга ёндошу елкадош бӯлмоқлик ҳар бир тоҷикистонлик учун ҳам фарзу ҳам қарздир.

Азиз ватандошлар! 29 ёшга тӯлган истиқлолимизнинг умри бардавом бӯлсин. Гӯзал ва навқирон юртимизга кӯз тегмасин. Нопок ниятлиларнинг таъқибидан Оллоҳнинг ӯзи асрасин. Она диёримиз йиллар оша гуркираб кӯкка бӯй чӯзайверсин. Барчангизнинг хонадонингизга тинчлик хотирҷамлик, оилавий бахт дунёнинг ҳами эзгу тилаклари абадий ҳамроҳингиз бӯлсин.

Истиқлол муборак бӯлсин!

Дилфуза Эшмуратова

 

Шаҳристон