Уларга нима етмаса экан ӯзлари шуни тушунишадим? Ахир табиат ва ҳаётнинг энг азиз неъмати ёшлик даврини суриб, унинг ҳар бир лаҳзасини бутун вуҷудлари билан ҳис қилиб, бу даврнинг олтин даврини суришга нима етсин? Талабалик олтин даврим дейишади, бу давр ҳар кимга ҳам насиб этавермайди. Оллоҳга шукрлар бӯлсинки, бу азиз Ватанимиз озод ва обод ӯлкадир. Ҳар бир босган изимиз, босган йӯлимиз, тоғларимиз фақатгина бойликлардан иборатдир. Бу бойликларни қӯлга киритиш ҳаммамизни қӯлимиздадир.
Айрим ёшларимизни қилмишларини эшитиб ёқа ушлаб қоламан. Бегона юртларда бегона кимсаларни гапига ишониб ӯзи танимаган кишиларга қӯшилиб Сурия томонларга бориб урушларга қатнашишга нима маҷбур қиляпти экан. Ахир бундай ёшлар умуман саводи, маърифати, онги йуқ инсонларга мансуб иш деб биламан. Йӯлини йӯқотса одам ҳамма ишга тайёр бӯлади, бундайларга фақат пул бӯлса, ҳамма ишга қӯл уради. Бундай инсонлар ота-онаси, ҷону ҷигарлари, қолаверса бутун дунёсини сотади. Бундайлар ҷамиятимизни вуҷудига ҷойлашган дардибедаволар ҳисобланади. Бандасини бундай ифлослардан халос қилсин. Бундай йигит қизлар нафақат оиласини балким ӯзи ӯсиб улғайган Ватанини оёқ ости қилиб кетса шундай нопок йӯллрга кирса ундайлардан ҳазар қиламиз. Бундай ношукур кимсалар бегона юртда нима қадр топади? Кимлардан умид кутади? Ӯзини юртини севмаган киши ӯзга юртда нима обрӯ топади.
Шундай ҷаннат макон юрт фарзанди қандай қилиб бегона юртда бахт топишига ишонади? Бегоналарни хизматини қилиб қадр қимматини йӯқотиб ота онаси олдидаги фарзандлик бурчини адо этмай ӯлиб кетади? Ахир шаҳид бӯлиш учун қон тӯкиш керак деб ӯйласа, у икки дунёда кечирилмайдиган гуноҳ ҳисобланади - ку! Наҳот буни тушунмаса, ё ёш ҷонига ачинмаса. Бундайлар ҳозир энг гуллаган вақтини китобхоналарда, кино-театрларда, хиёбонларда, дӯстлари атрофида хурсандчилик қилиб юрса бӯлмайдими?
Юртбошимиз сиз ёшларни қанчалик эъзозлаб азиз фарзандларим деб муроҷиат қиляпти, сизлар учун ҳамма шароитларни яратиб беряпти.
Мана шундай давлатда яшашни, шу Ватанни тупроғини кӯзга суртиб яшашни ҳар кимга насиб этмаган. Ӯз юртини қадрига етмаган инсон ӯз қадрини ӯйламаса ҳам бӯлади.
Азиз ёшлар сизлардан илтиҷо қиламизки, ҳеч қачон бировларни гапига ишониб, ифлос ишларга ҳар хил ҳаракатларга, ҳизбларга қӯшилмай, ҳалол яшанглар. Одам умри ҷудаям қисқа дейишади. Кӯз очиб юмгунича ӯтиб қолади дейишади. Келинглар шундай экан ҳамма нарсани қадрига етиб, ҳалол меҳнат қилиб бахтли ҳаёт кечиринглар.
Азиз Ватанимизни кӯз қорачиғингиздек асраб, Ватан олдидаги фарзандлик бурчингизни адо этиб умр басар қилинг!
Барча ота оналарни орзуси сизларни соғлигингиз, бахтингиз, ишларингизни омади ва ватандӯстлигингиз экан уларни ҳеч қачон ноумид қилмаслигингизни сӯраб қоламан!