Шунингдек, 1 автомашина ва 1 БРДМ зирҳли машинада қирғиз ҳарбийлари “Булоқбоши” чегара постига келиб, қирғиз чегарачиларига қӯшилиб тоҷик чегарчиларини ӯққа тутадилар.Натиҷада1 оддий аскар ҳалок бӯлиб, 1 серҷант ва 1оддий аскар ҷароҳатланадилар.Шундай қилиб, 18 сентябргача отишмалар “Боғистон”, “Душанде”, “Шӯроб”, “Чоркӯҳ”, “Сурх”, “Боғдорӣ”, “Лаккон”, “Хоҷаи Аъло”, “Чорқишлоқ”, “Бедак”, “Овчи қалъача” чегара постларида давом этади.Қирғизистон ҳарбийлари томонидан оғир ӯточар қуроллардан Исфаранинг Хоҷаи аъло, Қуммазор, Сурх, Сомониён, Кӯлканд, Бобоҷон Ғафуровнинг Қистакӯз, Овчи Қалъача қишлоқлари тинч аҳолиси томонига ӯт очишлари натиҷасида ӯнлаб тинч аҳоли ҳалок бӯлди ва ҷароҳат олди, манзиллари вайронага айланди.Тоҷикистон ва Қирғизистон раҳбарларининг мулоқот ва келушувларига қарамай Қирғизистон ҳарбийларининг Исфара, Конибодом, Деваштич, Лахш, ва Рашт, Мурғоб ноҳиялари чегараларида тӯпланиши, бу ноҳиялар чегаралари осмонида учувчисиз самолётларнинг учиб, ӯққа тутишини қандай тушунмоқ керак? Ҷаноб Ташиевнинг Қирғизистонда яна давлат тӯнтариши қилишга урунишими?
Қирғизистоннинг бундай иғвогарлик амалларини икки қӯшни давлат эришган келушувларни дағалона бузиш ва соҳибистоқлол давлатимизга нисбатан суиқасд деп тушунамиз.
Ш.Ӯлмасов.